Смартфон ёки планшетда тинимсиз югуриладиган ўйинларни ўйнаш, кўпчиликка осон бошқарилиши ва янги рекорд ўрнатиш учун қизиқарли бўлса керак. Шундай ўйинлардан икки ёки учтасини биласиз, шундай эмасми? :)
У ҳолда Phonearena.com сайти тузиб чиққан қуйидаги Android қурилмалар учун мўлжалланган саккизта бепул ва энг яхши югуриш ўйинлари билан танишинг.
Temple Run 2 – ушбу ўйин миллиард мартадан ортиқ юклаб олинган ва ўз йўналишидаги энг яхши ўйинлардан бири ҳисобланади.
Despicable Me – бу ўйиннинг қаҳрамонини кўпчилик таниса керак. Шунингдек, ўйиннинг 3D эффектлари ўзига жалб этмасдан қолмайди.
Angry Gran Run – Angry Birds ўйини ҳақида унутинг, энди баджаҳл буви ўйинини ўйнанг.
Giant Boulder of Death – бу ўйинни югуриш ўйини деб атаб бўлмайди, ҳатто ундаги қаҳрамоннинг оёқлари ҳам йўқ. Унда оловли шар билан жойларни вайрон қилиш керак бўлади.
Robot Unicorn Attack 2 – фантастик дунёда бошқариладиган робот ўйини.
Batman & The Flash: Hero Run – Бетман ва The Flash қаҳрамонларнинг мухлислари учун ўйин.
Chasing Yello – ушбу ўйинда Yello номли олтин балиқ ўзининг озодлиги учун ҳаракат қилади.
Danger Dash – Temple Run ўйини билан ўхшаш, аммо дизайн ҳар хил. Уни Google Play’да 200 мингдан ортиқ киши 5 баллик тизимда 5 билан баҳолагани бежизга эмас.
Шунингдек, «Пароль» нашрида ёзилган «Android қурилмалар учун бепул ва энг яхши калкулятор дастурлари» мақоласи билан ҳам танишишни тавсия қиламиз.
Изоҳ (0)