Украина президенти Пётр Порошенко Қримни марказий ҳукумат назорати остига қайтариш мумкинлигига ишонади. У бу ҳақда Yalta European Strategy анъанавий учрашуви очилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди, деб ёзади «Европейская правда».
«Ҳа, бизнинг муаммоларимиз талайгина. Бизга Қримни қўлган чиқариб юборганимизни айтишмоқда. Бироқ қачондир уни қайтариб оламиз», — деди у.
Порошенко Қримни қайтариш учун ҳарбий механизмларни ишга солишни режалаштирмаётганини таъкидлади.
«Бу ҳарбий йўл билан бўлиши шарт эмас. Бу иқтисодиёт ва рақобат ёрдамида амалга ошади, — дея аниқлик киритди у. — Бу — Қримни қайтаришнинг ягона йўли».
Изоҳ (0)