Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати 18-тур ўйинлари доирасидаги «Локомотив» — «Бунёдкор» (1:2) ўйинида ҳакамлик қилган Валентин Коваленко тўртта ўйинга дисквалификация қилинди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Ушбу учрашувда бир неча баҳсли қарорлар қабул қилгани сабаб, Валентин Коваленконинг олиб борган иши ўрганиб чиқилиб, ЎФФ ҳакамлар департаменти томонидан шундай жазо чораси қўлланилди. Шунингдек, ФИФА реферисига молиявий жарималар ҳам солингани ҳақида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 28 август куни, «Локомотив» стадионида бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)