Буюк Британиянинг Девон шаҳридаги Shaldon Wildlife Trust ҳайвонот боғи ходимлари маймунларнинг энг кичик вакили ҳисобланган узун думли маймун уч маймунни дунёга келтирганини маълум қилди. Бу ҳақда «Вести» хабар берди.
Mirror нашрида қайд этилишича, Минди номли маймунча ва унинг ҳамроҳи Морк биргаликда биргина оддий чашкага сиғади. «Митти маймунларнинг фарзандлари тез-тез эгизак туғилади. Баъзан бирданига уч эгизак ҳам дунёга келгани кузатилган. Бироқ улар камдан-кам ҳолда яшаб кетади», — деди ҳайвонот боғида фаолият юритувчи Жули Метюз.
Маълум қилинишича, мазкур митти уч маймунча билан ҳаммаси жойида бўлади, улар яшаб кетади.
Метюзнинг сўзларига кўра, Морк ва Минди жуда аҳил бўлиб, улар Мини, Майни ва Мо деб ном берилган болаларини парвариш қилишда бир-бирига ёрдам бермоқда.
Ҳайвонот боғи ходимининг айтишича, узун думли митти маймунлар қанчалар ёқимли бўлмасин, улар уй ҳайвони сифатида эмас, табиий шароитда — ўзига ўхшаш ҳайвонлар орасида яшаши лозим.
Изоҳ (0)