1 сентябрь куни тунда Россия Премьер лигасида ҳам ёзги трансфер бозори ёпилди. Россия жамоалари бу сафар жами ҳисобда трансферлар учун 73 миллион евро сарфлади. Бу эса ўтган йилгига нисбатан тўрт баравар кам деганидир, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
«Спорт-Экспресс» нашри Россия Премьер лигасининг энг яхши бешта трансфери рейтингини тузиб чиқди. Эътиборли томони, Одил Аҳмедовнинг «Анжи»дан «Краснодар»га ўтиши ёзги «бозор»нинг энг яхши бешта трансферларидан бири деб топилди.
«Одил Аҳмедов.Қаерга: ‘Краснодар’.Қаердан: ‘Анжи’.Фуқаролиги: Ўзбекистон.Ёши: 26.Амплуа: универсал ярим ҳимоячи.Трансфер қиймати (евро): 6 000 000.
Одил Аҳмедов — Россия чемпионатининг етарлича баҳоланмаган футболчиларидан бири. ‘Краснодар’ ушбу футболчига эътибор қаратиб, адашмади. Одилнинг устунлиги унинг универсаллигидадир. У бузишда ҳам, яратишда ҳам бирдек самарали ҳаракат қила олади. Шунингдек, унинг олис масофадан кучли зарба йўллай олиши янги жамоасига фойда келтириши мумкин», — деб ёзди «Спорт-Экспресс».
Изоҳ (0)