Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб кирди, ҳарбий ҳужум бир нечта йўналишда давом этмоқда. Бу ҳақда Эспресо.ТВ эфирида Украина ички ишлар вазири Зорян Шкиряк маълум қилди, деб ёзади Segodnya.ua.

Фото: odnako.su

Фото: odnako.su

«Россия Федерацияси Қуролли кучларининг Украина ҳудудига бостириб кириши содир бўлди. У бир нечта йўналишда давом этмоқда. Бугун Россия Бош штаби Донбассдаги аҳоли пунктлари устидан назоратни қўлга олиш мақсадида ўз ҳаракатлари билан аксилтеррорчилик операцияси кучларини тарқатиб юбормоқчи», — деди у.

Нашрнинг эслатишича, аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Донбассдаги Россия мунтазам қўшинларининг фаоллигини тасдиқлаган эди. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот котиби Жен Псаки баёнот берган.

Унинг айтишича, АҚШда бор маълумотлар россияликларнинг Украинага тўғридан-тўғри ҳужумга ўтганидан хабардор қилган. Шунингдек Псаки россияликлар Украинадаги хатти-ҳаракатлари ҳақида барчага, жумладан ўз аскарлари ва уларнинг оилаларига ҳам ёлғон гапираётганидан хавотир билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар