Наманган вилоят кардиология маркази энг янги қурилма — ангиографга эга бўлди, дея хабар берди Узинформ. Аввалроқ бундай техника фақат пойтахтда бор эди.
Ангиограф томирлардаги жараёнларни юқори сифатли тасвирларда кўрсатиб берувчи рентген тизимидир, бу юрак ва қон-томир тизимида бўлаётган носоғлом ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради.
700 минг долларлик қурилма Наманган кардиология марказига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Наманганни ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ келтирилди. Шунингдек, ушбу ҳужжат доирасида кардиология марказига 30 турдаги тиббий ускуналар етказиб берилди.
Ангиографни Туркия ва Россиядан келган мутахассислар ўрнатишди, улар марказ кардиолог шифокорлари учун маҳорат дарсларини ҳам ўтказишди.
Изоҳ (0)