Санкт-Петербургдаги «Пулково» аэропортида Ўзбекистон ва Тожикистондан келган йўловчилар юкларини текшириш вақтида «Россельхознадзор» мутахассислари олиб кириш тақиқланган маҳсулотларни аниқлашди. Бу ҳақда «Росбалт» ахборот агентлиги хабар берди.
Агентликнинг «Россельхознадзор»га таяниб маълум қилишича, йўловчилардан 27 килограмм ҳўл мева (узум, қовун), сабзавот (қалампир, бодринг, помидор, кўк пиёз), қуруқ мевалар ва ёнғоқлар мусодара қилинган.
Олиб қўйилган маҳсулотларнинг барчаси йўқ қилинган.
Изоҳ (0)