25 август куни Тошкентдаги жазирама 1923 йилдаги рекордни ортда қолдирди, дея хабар берди Uz24.uz.
Шу куни бош метеорология станциясида ўртача суткалик ҳаво ҳарорати 29,9 даражани ташкил этди, аввалги рекорд кўрсаткич эса 24,2 даражага тенг бўлган. Метеорологлар маълумоти бўйича янги кўрсаткич бу сана учун мутлақ рекорд бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Гидрометеорология хизмат маркази хабарига кўра, 26 август учун энг паст ҳаво ҳарорати 1900 йилда кузатилган, ўшанда ҳарорат бор-йўғи 7,6 даражани ташкил этган.
Яқин кунларда ҳавонинг совиб кетиши кутилмайди. Пойтахтдаги ҳарорат 35—40 даража атрофида бўлиб туради.
Изоҳ (0)