LG компаниясининг LG 55UB850V моделли телевизори аввалги телевизорларга нисбатан энг майда деталларигача ниҳоятда ҳаққоний тасвири билан фарқ қилади.
Мазкур модел экранининг пиксель сиғими Full HD форматидан тўрт баробар кўп.
Шунингдек, телевизор Ultra HD Resolution Upscaler технологияси ҳамда илғор Tru-ULTRA HD процессори билан таъминланган. Full HD ёки HD-видео ёқилиши билан у тасвирни керакли ўлчамга олиб келади, сўнг бироз фурсатда етишмаётган пикселларни ҳам тўлдириб, манзарани аниқлаштиради ва охирги босқичда ранглар уйғунлигини максимал даражага келтиради. 8,3 миллион пикселли тасвир ҳақиқий ҳаёт билан фильм ўртасидаги чегарани ювиб юборади.
Горизонтал бўйича 178 градусли кўриш бурчаги туфайли 3D видеони телевизор экрани қаршисига айнан тик ўтириб кўриш шарт эмас, тасвир бузилиб-қийшайиб ёки қайишиб кетмайди.
Бундан ташқари, IPS-матрица қўлланилгани туфайли экранга бўлган ташқи таъсирлар, масалан унга босиш ёки таққиллатиш ҳолларида ҳам телевизор экранидаги манзара ўзгармайди.
LG 55UB850V телевизори энг замонавий ва керакли интерфейслар билан таъминланган, жумладан: Ethernet, Wi-Fi (Direct), IntelWiDi, Miracast ва USB қуйидаги форматларни қийинчиликсиз ўқийди: DivXPlus HD, MKV, TS, AVI, MP4, MP3, WMV, WMA, AAC ва DTS.
USB порт теледастурларни флеш-тўплагичга ёзиб олиш имконини беради. Бундан ташқари, Ultra HD TV моделида яқин келажак технологиялари ҳам мавжуд. Масалан, киритилган янги авлод вакили 4K HEVC (H.265) кодек қўшимча қурилмаларсиз интернет ёки USB-ташувчи орқали 4К-контент билан завқланиш имконини беради. Кодек 8192×4320 пикселли ечимларга эга бўлган 8K (UHDTV) гача кадр форматларини кўтара олади. Шунингдек, телевизор бир мартада бирталай ахборот бериш ва 4К-видеони бир сонияда 60 кадр тезликда олиб кўрсатиш имконини берувчи HDMI 2.0 видеоулагичга эга.
Изоҳ (0)