Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган «Барселона» ва «Эльче» жамоалари ўртасидаги ўйин бошланган заҳоти «Камп Ноу» стадиони майсасига қора мушук югуриб чиқди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Мушук дастлаб «Барселона» дарвозаси олдида турди, кейин «Эльче» жарима майдончаси томон борди. Футболчилар уни майдондан ҳайдаганида, майдонни тарк этиб, яна қайтиб кирди. Охири стадион ходими уни ушлаб олди, майдондан ташқарига олиб чиқиб кетди.
Қора мушук туфайли ўйин тахминан икки дақиқа давомида тўхтаб турди.
Ўйинда «Барселона» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)