Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги Фармони билан Ички ишлар вазири генерал майор Адҳам Аҳмедбоев махсус «генерал-лейтенант» унвони ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбари полковник Мирсамад Одилов махсус «генерал майор» унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Адҳам Аҳмедбоев ва Мирсамад Одилов Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталикни муҳофаза қилиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қонунчилик ва ҳуқуқ-тартибот тизимини мустаҳкамлашда фидокорона хизмат қилгани учун, шунингдек, мамлакат мустақиллигининг 23 йиллигини нишонлаш муносабати билан мукофотланди.
Изоҳ (0)