Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистонга умумтаълим мактабларини жиҳозлаш учун умумий миқдори 73,5 миллион долларга тенг грант маблағларини ажратади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига таяниб «РИА Новости» хабар берди.
ТИАИСВ вакилининг аниқлик киритишича, Хитой ҳукуматининг маблағлари «Информатика» ва «Чет тиллари» фанлари бўйича таълим сифатини ошириш учун 1300 та синфхонани мултимедиа ускуналари билан жиҳозлашга йўналтирилади. Лойиҳа 2014—2016 йиллар учун Ўзбекистоннинг шерик давлатлар ва халқаро молия институтлари билан техник ҳамкорлиги дастурига киритилган.
Ўзбекистон 2014—2016 йилларда таълим, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга 225,6 миллион доллар ҳажмида грант ёрдамини жалб этмоқчи. Ушбу маблағ зарур ўқув ускуналари ва техникаларини сотиб олишга сарфланади.
Изоҳ (0)