20 август куни Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг Оҳангарон шоссеси билан кесишган жойидаги «Роҳат» айланма йўлида йўллар остин-устун ўтган чорраҳа қуришни бошлаш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.
Gazeta.uz'нинг ёзишича, шаҳар маъмурияти қурилишнинг аниқ муддати ҳозирча ноаниқлигини таъкидлаган.
Маълум қилинишича, янги объект қурилиши Ўзбекистон пойтахтида транспорт ҳаракатини яхшилаш бўйича тадбирлар доирасида кўзда тутилган.
Қурилиш муносабати билан алоҳида турар жой ва бошқа биноларни бузиб ташлаш режалаштирилган. Ҳоким қарорида таъкидланишича, биноларни бузиш ишлари бузиладиган иншоотлар эгаларига етадиган зарар ҳажми бўйича комиссия хулосасидан сўнг бошланиши керак.
Изоҳ (0)