Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида қатновчи юқори тезликдаги «Афросиёб» поезди учун қўшимча рейслар белгиланди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙК матбуот хизмати.
21 августдан «Афросиёб» пайшанба ва жума кунлари Тошкентдан 7:00 да, Самарқанддан 17:00 да жўнаб кетади.
Хабарда айтилишича, қўшимча рейслар йўловчи оқими кўпайгани билан боғлиқдир.
Изоҳ (0)