«Бухоро» клуби ўз сафига тажрибали ҳужумчи Улуғбек Бақоевни қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида берилган ахборотга таяниб, «Olamsport» хабар берди.
Бақоев бу борада шундай деди: «Бу оддий қарор эди — ‘Бухоро’ сафида яна ўйнаш таклифидан воз кеча олмасдим. Бу клуб мен учун иккинчи уйим бўлган. Ғалаба қозониш истаги ҳеч қачон йўқолмайди ва мен жамоага фойда келтиришга ҳаракат қиламан. Фаолиятимнинг янги босқичини бошлаяпман».
Клуб директори Геннадий Кочнев қуйидагиларни айтиб ўтди: «Ўзбекистоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини ўз таркибимизга қўшиб олдик. Уни жуда яхши танийман, клубимиз тарихида у ёрқин из қолдирган. Улуғбек янги тарих ёзиш учун қайтди».
Эслатиб ўтамиз, Бақоев 2001 йил «Бухоро» сафида 21 та гол урган. Ушбу натижа клуб учун ҳамон рекорд саналади.
Бақоевнинг жамоавий ютуқлари:- Ўзбекистон чемпиони: 2008
- Ўзбекистон кубоги соҳиби: 2008
- Қозоғистон чемпиони: 2010
- Қозоғистон кубоги соҳиби: 2007
- Интертото кубоги соҳиби: 2007
- «Бухоро» клуби рекордчиси: 2001 йил (21 та гол)
- GOAL журнали талқинига кўра, Қозоғистонда йил футболчиси: 2012
- Sports.kz сайти талқини бўйича «Олмос» соврини соҳиби: 2011, 2012 йиллар
- Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2004 йил (22 та гол)
- Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2010 йил (16 та гол)
- Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2011 йил (18 та гол)
- Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2012 йил (14 та гол)
Изоҳ (0)