Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга Ғарб томонидан жорий қилинган санкцияларга жавоб чораларини ишлаб чиқишни топширди, дея хабар берди Euronews.
Россия етакчиси сўзларига кўра, иқтисодиётга босим ўтказиш учун сиёсий воситаларни қўллаш номаъқулдир; бу босимга эса маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчилар манфаатларини назарда тутиб жавоб бериш лозим.
Шу билан бирга, президент Россиянинг қарши ҳаракати истеъмолчиларга зарар етмаслиги учун «эҳтиёткорона» бўлишини талаб қилди.
Айни пайтда хорижий авиакомпанияларга Россия ҳудуди орқали транзит парвозларни амалга ошириш тақиқланиши ҳақида рус ОАВларида пайдо бўлган хабарлар Европада хавотирни келтириб чиқармоқда. Бироқ бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмади.
Изоҳ (0)