Буюк Британия тарихидаги биринчи мусулмон аёл вазир истеъфо сўраб ариза берди, дея хабар қилди Euronews.
Қироллик ташқи ишлар вазири ўринбосари Саида Варси шу тариқа вазирлар маҳкамасининг Яқин Шарқдаги низога нисбатан олиб бораётган сиёсатидан норозилигини билдирди.
Леди Варси ўз баёнотини Twitter’даги саҳифасида эълон қилди ва Лондон томонидан Ғазодаги воқеаларга билдирилаётган муносабат маънавий жиҳатдан ночор экани, у Британия миллий манфаатларига тўғри келмаслигини таъкидлади.
Таҳлилчилар фикрича, Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Ғазода бўлаётган низоларга тўғридан-тўғри фикр билдиришдан қочмоқда, хусусан, Исроил ҳаракатларини муҳокама остига олишга шошмаяпти. Айнан мана шу нарса ТИВ раҳбари ўринбосарини истеъфо беришга ундаган.
Изоҳ (0)