Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов Канаданинг Ванкувер шаҳрида ўтаётган «Челенжер» туркумига кирувчи халқаро турнирда зафарли одимини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.
Биринчи даврада мезбонлар вакили Райан Уильямсни 6-0, 3-6, 6-4 ҳисобида мағлуб этган Фаррух, иккинчи даврада италиялик Андреа Колларини устидан 6-2, 6-2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди Фаррух ярим финал йўлланмаси учун Аустин Кражисекка (АҚШ) қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)