Бугун, 26 июль куни Кременчуг шаҳри мери ва «Ворскла» клуби президенти Олег Бабаев ўз уйи яқинида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Клуб президенти шахсий автомобилида уйидан йўлга чиққан ва яқин атрофдаги ахлат қутисига чиқиндиларни ташлашга ҳозирланган вақтида номаълум кимса томонидан отиб кетилган. Айни вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ўтган мавсумдан эътиборан «Ворскла» шарафини ҳимоя қилиб келаётган муҳим футболчилар қаторидан жой олган. Олег Бабаев кеча клубда йиғилиш ўтказиб, жамоа олдига Европа лигасига йўл олиш вазифасини қўйган эди.
Изоҳ (0)