Дунёдаги энг қимматбаҳо пиёлани Гонконгдаги Sotheby’s аукционида Лю Ицян сотиб олди. Хўрозлар тасвири туширилган нафис чинни пиёла 51 ёшли миллионерга 36 миллион долларга тушди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.
Маълумотларга қараганда, 8,2 сантиметр баландликка эга идиш бундан 600 йил муқаддам «ченхуа» даврида (1465—1487 йиллар) ясалган. Экспертларнинг таъкидлашича, ўша пайтда Минлар сулоласи «табиат қучоғидаги бахтиёр ҳаёт»ни ифодаловчи хўроз ва товуқлар суратини жуда қадрлаган. Қадимий Хитойда ҳам товуқ ва жўжалар қуршовидаги хўроз тасвири тўғри қурилган шахсий ҳаёт, катта ва аҳил оила рамзини билдирган.
Аукционда қайд этилганидек, буюмнинг баланд қиймати ундаги безакнинг мураккаб техникаси ҳамда қадимий нафис чинни сифатидаги камёблиги билан боғлиқ.
Лю Ицян ўз харидини «Лун» («Аждар») шахсий музейида кўргазмага қўймоқчи. У эҳтимол император чой ичган пиёлани сотиб олганидан хурсандлигини билдирди.
Изоҳ (0)