2015 йил баҳоридан Тожикистонда Coca-Cola ишлаб чиқариш бўйича завод ишга тушади. Бу ҳақда Саноат ва янги технологиялар вазири Шавкат Бобозода берган хабарга таяниб, «Новый век» маълум қилди.
Завод Туркиянинг Coca-Cola Icecek (CCI) компанияси томонидан киритилган 70 миллион долларлик инвестициялар ҳисобига очилади.
Бобозода сўзларига кўра, айни пайтда йилига 100 миллион литр ичимлик ишлаб чиқиш қувватига эга корхона қурилиши олиб борилмоқда, у 2015 йил апрелида ишга тушиши мумкин.
Изоҳ (0)