Фарғона тумани «Чекшўра» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида намунавий лойиҳалар асосида қад ростлаган кўркам ва шинам уйлардан иборат маҳаллага «Обод турмуш» деб ном берилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
2013 йил бу ерда 137 та замонавий уй қуриб битказилди ва ўз эгаларига топширилди. Маҳалла гузарида барча турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилувчи минимаркет, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари, минибанк, тантаналар зали мавжуд.
Жорий йилда тумандаги Чекшўра, Илғор, Миндонбод-2 массивларида 400 шундай уй-жойни бунёд этиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)