Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Австриянинг Хирт шаҳридаги руҳий касаллар шифохонасида ҳисобда турувчи 28 ёшли йигит мотопланерни олиб қочди. Унда қочоқ Каринтия ери пойтахти Клагенфурт томонга қараб учган. Маҳаллий аэропорт диспетчерлари учувчи қурилма пилоти уларнинг сигналларига эътибор қилмай олдинга қараб ҳаракатланганидан ваҳимага тушишди, дея хабар берди Vesti.ru.

Фото: ИТАР-ТАСС

Фото: ИТАР-ТАСС

Исми ошкор қилинмаётган йигит Хирт аэропортидан ҳеч қандай рухсатга эга бўлмай туриб, 10—15 метр баландликда пойтахт томон учган. Ҳалокатнинг олдини олиш учун Клагенфурт аэропорти ходимлари полиция вертолётини чақирган.

Полиция мотопланер учувчисининг нигоҳи бир нуқтага қадалгани, у ташқи таъсирларга эътибор бермаётганини сезган. Клагенфурт устида бироз айлангач, бемор учишдан безор бўлиб, Хиртга қайтиб кетган. У ерда уни полиция ходимлари кутиб олган.

28 ёшли австриялик шифохонага етказилган. Маълум бўлишича, у парвоздан бир неча соат аввал у ердан қочиб кетган. Йигитнинг планерни бошқариш бўйича лицензияси борлиги аниқланган, бироқ у аэродромдан ташқарига учиш ҳуқуқига эга бўлмаган.

Йигит шифохонага нима учун тушгани ва у ердан қандай қочиб кетгани ошкор қилинмаяпти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар