Шимолий Корея Нампхо тумани ҳудудида Сариқ денгизда йирик кўламдаги ҳарбий ўқув машғулотига тайёргарлик кўришни бошлади. Киодо агентлигининг хабар беришича, у АҚШ ва Жанубий Кореянинг августда бўлиб ўтадиган манёврларига жавобан ўтказилади.
Ренхап агентлиги ёзишича, КХДР 2—3 ҳафта аввал ушбу ҳудудга бараварига ўқ отиш тизимини кўчирган ва у ерда тайёргарлик сифатида ўқлар отилмоқда.
Жанубий Корея ва АҚШ доимий манёврлари шу йилнинг августида бўлиб ўтиши керак.
Изоҳ (0)