Американинг Флорида штатида суд АҚШнинг иккинчи энг йирик тамаки компанияси — R.J. Reynolds Tobacco’га ўпка саратонидан вафот этган кашанданинг оиласига 23,6 миллиард доллар товон пули тўлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга асосланиб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
Reynolds Tobacco’га қарши даъво 2008 йилда Синтия Робинсон томонидан берилган. Унинг эри Майкл Жонсон 1996 йилда 36 ёшида вафот этган.
Аёлнинг адвокати судда айтишича, Жонсон 13 ёшидан чeка бошлаган, умрининг сўнгги кунигача ҳам бу одатини тарк этмаган. Унинг кунлик ме’ёри уч қути сигаретадан иборат бўлган.
Суд тўрт ҳафта давом этди. Унда адвокатлар тамаки компанияси одамларга чeкишнинг зарари ҳақида етарлича маълумот бермаганини исботлашди.
Адвокат даъво берилишидан асосий мақсад тамаки компаниялари ўз реклама кампаниялари объекти сифатида болалардан фойдаланишни тўхтатишига эришишдан иборат эканини айтди.
Изоҳ (0)