Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти россиялик бизнесмен Алишер Усмонов Қозонда бўлиб ўтган Fair Play Халқаро қўмитаси (CIFP) мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимида ушбу ташкилотнинг «Fair Play руҳидаги ҳаёт учун» йўналишида махсус мукофотига лойиқ деб топилди. Бу ҳақда Kommersant.ru хабар берди.
Алишeр Усмонов хизмат сафарида бўлгани сабабли, совринни унинг рафиқаси — Россия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер-Усмонова қабул қилиб олди.
CIFP президенти Йено Камути Алишер Усмоновнинг гуманитар фаолияти ташкилот мақсад ва вазифаларига тўғри келишини айтди.
Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерациясини 2008 йилдан бошқариб келади. Шу билан бирга, ушбу соҳадаги спортчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган махсус хайрия жамғармаларини ҳам ташкил қилган.
Изоҳ (0)