Айни пайтда Қатарда бўлган БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашди, дея хабар берди Gazeta.ru.
Пан Ги Мун ва Аббос Исроил томонидан 400 дан ошиқ киши ўлдирилган Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилишди. БМТ бош котиби минтақада ўт очишни тўхтатиш зарурати ҳақида яна бир бор гапирди.
Аввалроқ Пан Ги Мун Исроил ҳукуматини Ғазо секторида тинч аҳолининг ҳалок бўлаётгани билан боғлиқ вазият юзасидан максимал вазминликка чақирган эди.
Тошкент вақти билан бугун, 21 июль куни 6:30 да БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо секторидаги вазиятга бағишланган фавқулодда учрашуви бошланиши керак эди.
Изоҳ (0)