Номаълум хакерлар The Wall Street Journal нашрининг Facebook’даги саҳифасига бузиб кириб, нашр номидан бир нечта хабарларни эълон қилди. Бу ҳақда Mashable хабар берди.
Хакерлар томонидан эълон қилинган биринчи хабарда АҚШ президенти Барак Обаманинг самолёти Россия ҳудуди устидан учиб ўтаётиб алоқага чиқмай қолгани қайд этилди. Бир неча дақиқадан сўнг пайдо бўлган хабарда эса АҚШ вицe-президенти Жо Байден 15 дақиқа ичида халққа мурожаат қилиб сўзга чиқиши айтилди.
Хакерлар хабарлари ўн дақиқа ичида саҳифа маъмурияти томонидан ўчириб ташланди. Нашр хакерлар ҳужумига учраганини тасдиқлади. Оқ уй бундай сохта хабарга ҳозирча расман муносабат билдирмади.
Изоҳ (0)