Бразилияда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакили Равшан Эрматов энг қаттиққўл арбитр бўлди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.
ФИФА ҳаками ҳаммаси бўлиб 14 та сариқ ва битта қизил карточка кўрсатган.
ЖЧ — 2014 давомида ҳакамлар томонидан жами 187 та сариқ карточка (ҳар бир матчга ўртача 2,92 та тўғри келади) ва 10 та қизил карточка кўрсатилган.
Нимчорак финалдаги Коста-Рика — Греция учрашуви мусобақадаги энг қўпол ўйин деб топилди. Унда австралиялик арбитр Бен Уилямс 8 та сариқ ва битта қизил карточка кўрсатган.
Изоҳ (0)