Ўзбекистоннинг Тахиатош иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Лойиҳа эски энергия блокларини фойдаланишдан тўхтатиш ҳисобига иккита янги 280 MVt қувватга эга буғ-газ қурилмасини ўрнатишни кўзда тутади.
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) маълумотларига кўра, лойиҳанинг қиймати 700 миллион долларни ташкил этади.
Олти йилда тугалланиши лозим бўлган бу лойиҳага ОТБ 300 миллион доллар миқдорида кредит киритади, қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (270 миллион доллар), «Ўзбекэнерго» ДАК ва Ўзбекистон ҳукумати (130 миллион доллар) томонидан қопланади.
Лойиҳа 2020 йил октябрь ойида якунланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Тахиатош IEС’нинг қуввати 730 MVtни ташкил этиб, у Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини электр энергияси билан таъминлайди.
Изоҳ (0)