Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикасидан иборат BRIKS (BRIKS — Brazil, Russia, India, China, South Africa) давлатлари Янги тараққиёт банкини тузмоқчи. Бу ҳақда Interfax хабар берди.
Ташкилот етакчилари Бразилияда бўлиб ўтган саммит якунида шундай қарорга келишган. Шу билан бирга, BRIKS давлатлари шартли валюта захиралари «пул»ини яратишга келишилган.
Янги тараққиёт банкининг капитали 100 миллиард долларга тенг бўлиб, банк ташкилот давлатлари миллий иқтисодиётини молиявий бозорлардаги тангликдан ҳимоя қилиш учун тузилади.
Изоҳ (0)