Британия ҳукумати сунъий йўлдошларни коинотга жўнатиш, шунингдек сайёҳларни космик кемаларда учириш учун мамлакатда космодром қурмоқчи. Бу ҳақда ғазначилик бош котиби Дэнни Александер эълон қилди. Янги миллий космодромни 2018 йилгача қуриб битказиш режалаштирилган, деб ёзади ИТАР-ТАСС.
Буюк Британия ҳукумати база жойлашиши мумкин бўлган саккизта манзилдан иборат рўйхат тузди. Уларнинг барчаси ҳарбий аэродромлардир. Рўйхат 15 июль куни Фарнбородаги космик кўргазмада ошкор этилади.
Изоҳ (0)