Ироқдаги исёнчилар мамлакат университетларидан бирида илмий тадқиқотларда ишлатиладиган ядровий материалларни ўғирлаб кетди, дея хабар берди Gazeta.ru Reuters маълумотига таяниб.
Ироқ ҳукумати БМТга мурожаат қилиб, ўғирлаб кетилган ядро материалларининг мамлакат ичи ва ташқарисида қўлланилиши хавфини бартараф этишга кўмаклашишни сўради.
Хабар берилишича, Мосул университетидан 40 килограммга яқин уранли бирикмалар олиб кетилган. БМТга юборилган мактубда «ядро материаллари оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкин»лиги айтилган.
Изоҳ (0)