«Мегафон» алоқа оператори ўзининг асосий акциядори — Алишер Усмоновнинг Garsdale холдингидан «Евросеть» акцияларининг 25 фоизини 657,3 миллион долларга сотиб олди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.
Битимга кўра, «Мегафон» тўловни ўз акциялари билан қоплайди.
Келишув доирасида «Мегафон» ва Garsdale Services Investment Ltd.’га тегишли Lefboard Investments Limited компанияси Euroset Holding N.V.’нинг 50% акцияларини 1,07 миллиард долларга харид қилди.
Изоҳ (0)