Алясканинг собиқ губернатори ва 2008 йилда АҚШ вице-президенти лавозимига номзод бўлган Сара Пейлин Breitbart нашри учун ёзган мақоласида Барак Обамани импичмент (муддатидан аввал истеъфога чиқариш) вақти келганлигини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилади.
«Импичмент фурсати етди. Америка жамиятнинг барча қатламларидаги ишчилар ва қонуний иммигрантлар номидан биз импичментга овоз беришга иккиланган ҳар қандай ўнг ёки сўл сиёсатчига фаол тарзда қаршилик кўрсатишимиз лозим», — деди Пейлин.
Обаманинг ноқонуний иммиграция билан курашиш мақсадида Конгрессдан қўшимча 3,7 миллиард доллар сўраб мурожаат қилгани Сара Пейлин томонидан танқидга олинди.
«Чегарасиз миллат бўлмайди. Обама буни билади. Чегараларнинг ноқонуний иммигрантлар оқими учун очилиши атайин уюштирилган. Бу Американи тубдан ўзгартиришдир», — дейди Алясканинг собиқ губернатори.
Изоҳ (0)