Жорий йилнинг 7 июлдан 25 августига қадар «Россия — Корея 2014» автомобиль пойгаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Anhor.uz хабар берди.
Пойга қатнашчилари бир ярим ой мобайнида Москва — Тошкент — Олма-Ота — Новосибирск — Владивосток — Пхеньян — Сеул йўналишида ҳаракатланади.
Автомобиль пойгаси Россия ва Ўзбекистон муносабатларининг ривожланишига ва мусобақа қатнашчиларининг мамлакатимиз тарихи билан танишишига хизмат қилиши кутилмоқда.
Пойга Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилмоқда. Ҳозирча пойгачиларнинг мамлакат ҳудудига қачон кириб келиши номаълум.
Шуни таъкидлаш жоизки, туристик автомобиллар Шимолий ва Жанубий Корея чегарасини 60 йиллик тарихда илк бор кесиб ўтади.
Изоҳ (0)