«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси маълумотларига кўра, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида 2013 йилда компания корхоналари томонидан 6864,4 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган, 677,03 миллион долларлик товарлар экспорт қилинган. Бу ҳақда «Жаҳон» АА хабар берди.
Бу йил 14 та янги лойиҳа доирасида 130,9 миллиард сўмлик маҳсулот чиқариш кўзда тутилган.
«Ўзавтосаноат» АК корхоналарида эскирган ускуналарни замонавий техникалар билан алмаштириш ишлари бормоқда. Бу йил 112 дона ускунани янгилаш назарда тутилган, бунинг учун 17343,7 минг доллар ажратилган.
Изоҳ (0)