Американинг Ford Motors Company автогиганти аниқланган техник муаммолар туфайли 1,3 миллионга яқин автомобилларини қайтариб олади. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
Қайтариб олинадиган автомобиллар ичида 915 минг дона 2008—2011-модель йилларида ишлаб чиқарилган Ford Escape ва Mercury Mariner автомобиль моделлари, 195,5 минг дона 2011—2013 йилларда чиқарилган Ford Explorer йўлтанламаслари бор.
Компания мутахассислари маълум қилишича, уларнинг бошқарув тизимидаги муаммо туфайли, рулни кучайтиргич ишламай қолиши хавфи бор, бу авария ҳолатига олиб келиши мумкин.
Ушбу муаммо сабабли 20 та автоҳалокат содир бўлиб, натижада саккиз кишига зиён етган.
Изоҳ (0)