• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мунозара: Эрматов финални бошқарадими?

    Кечадан бошлаб ўзбек матбуотида ҳам, жаҳон ОАВларида ҳам битта мавзу асосий планга кўтарилди. ЖЧ — 2014 финалини ким бошқаради? Финални бошқаришга асосий номзод ким? Stadion.uz журналистлари Қаҳрамон Асланов ва Олимхўжа Бўронов ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматовнинг финални бошқариш имкониятларини икки хил ракурсдан чамалаб кўришади.

    Фото: abc7chicago.com

    Фото: abc7chicago.com

    Қаҳрамон Асланов: «Мен финалга Эрматовни тайинламаган бўлардим»

    Менимча, ФИФА Равшан Эрматовга финал ўйинини бошқаришни топширмайди. Ҳамюртимизнинг ўзига топширилган ўйинларда қандай ишлаётгани бу бир масала, бошқа тарафдан, барибир, у ҳақида иккиёқлама фикрлар бўлаверади. Мен буни нормал деб ҳисоблайман. Эрматов футболи ривожланмаган қитъа ва чемпионат вакили, биз қанчалик кўз юммайлик, бу факторнинг жуда муҳим экани ва қарор қабул қилишда аҳамият касб этишидан кўз юма олмаймиз. Эрматов яна ўнта ўйинда ўз савиясини исботласин, лекин ФИФАда бу ҳадик доим бўлади. Умуман, баъзи мутахассисларнинг ва бошқа юрт вакилларининг Эрматовга мана шу жиҳатдан эътирозини тўғри тушунишимиз керак. У биз учун Эрматов, биз учун қаҳрамон, бошқалар учун, ҳеч ким билмайдиган, ўйинини ҳатто ўша юрт вакиллари ҳам кўрмайдиган чемпионатдан келган ҳакамдир. «Қаранг зўр-ку» деб ҳар қанча таъкидламайлик, бу фактлигича қолади ва ягона хато туфайли унга мағзавалар ағдарилиши табиий.

    Тасаввур қилинг, биз учун муҳим бир ўйинда футболи биздан анча паст бўлган юрт ҳаками зараримизга хато қилиши уёқда турсин, шунчаки, тайинланса нима бўларди? Худди шу гапни биз ҳам айтармидик? Тан олайлик, бир европалик учун Эрматов ҳеч қачон Уэбб ёки Рицсоли бўла олмайди. Айтганимдек, ҳали майдонга тушмай туриб, Эрматовнинг улардан пасайтириб турадиган катта бир ўзгармас асос мавжуд бўлиб қолаверади.

    Йўқ, мен ФИФАда Эрматовга нисбатан ишончсизлик бор, демоқчи эмасман. Муҳим ўйинда бирор европалик ҳакамнинг қўпол хатосидан кўра, Эрматовнинг хатоси икки баробар кўпроқ муҳокамаларга сабаб бўлади ва бу ҳолда тўғридан-тўғри ФИФА айбланади. Ҳа, у жаҳон чемпионатларини бошқариш бўйича рекордсмен, аммо европалик ҳакамлар бир йилда 20—30 талаб юқори савия ва темпдаги ўйинларни бошқараётган бир пайтда, Эрматов ҳар тўрт йилда бу имкониятни қўлга киритяпти холос. Бу жуда жиддий фарқ, назаримда.

    ФИФА қўл остида савия ва методик тарафдан Эрматовдан кам бўлмаган бошқа ҳакамлар туриб, айнан ҳамюртимизга финални топшириб, ўзига қўшимча босим юклаб олишига ишонишим қийин бўляпти. Ахир хатолардан ҳеч ким кафолатланмаган тўғрими?

    ФИФАнинг эҳтиёткор сиёсатини ҳозир ҳам пайқаш қийин эмас. Биринчидан, ҳамюртимизга шу пайтгача топширилиб келган ўйинларга эътибор қаратинг: тан олайлик, энг муросасиз ўйинлар ҳали шу пайтгача берилмаган. Биргина, ЖАРдаги ярим финални эслашимиз мумкин ва аҳамиятли тарафи, ўша ўйинда Эрматов гол билан боғлиқ вазиятда кичик хатога йўл қўйган.

    Бу сафар ФИФА янада эҳтиёткор бўлиб олди, ҳатто қитъалар принципидан ҳам воз кечди. Европалик ҳакамлар бемалол, қитъадошларининг бошқалар билан ўйинларини бошқаришмоқда. Бу ўзгариш Эрматовнинг имкониятларини кескин камайтириши шубҳасиз.

    Назаримда, ФИФА Эрматовнинг савиясини жуда юқори баҳолайди, шу билан бирга, катта ўйинларни топширишдан қўрқади. Бу муносабатни хаспўшлаш ниятида Эрматовга енгилроқ ва оддийроқ ўйинлардан кўп-кўп бериб, сон жиҳатдан рекордсменга айлантирди. Қайсидир маънода, юқори савияси учун тақдирланиши шарт бўлган ҳакамни унга финални бериш орқали эмас, бошқа жиҳатдан эътирофини намойиш қилаётганга ўхшайди.

    Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, менинг тахминим — Равшан Эрматовга учинчи ўрин учун баҳс топширилади ва ҳамюртимиз мундиалда беш ўйинни бошқарган ягона ҳакам бўлади. Буям катта натижа. Финални эса европалик ҳакам бошқаради. Ҳамма хурсанд, ҳамма жим.(Албатта, бир ўзбекистонлик сифатида, фикрларим оқибатда нотўғри бўлиб чиқишини чин дилдан истайман).

    Олимхўжа Бўронов: «Эрматовнинг имконияти юқори»

    Дарҳол айтаман, Равшан Эрматовнинг ЖЧ — 2014 финалини бошқариши кўп жиҳатдан ҳал қилувчи ўйинга қайси жамоалар чиқишига боғлиқ. Финалга Европанинг иккита жамоаси чиқса, ўйинга катта эҳтимол билан европалик ҳакам тайинланади. Чемпионлик жангида Жанубий Американинг икки терма икки жамоаси қатнашадиган бўлса, бу ўйинни ҳам Европа ёки КОНМЕБОЛ вакили бошқариши мумкин.

    Финалга Европа ва Жанубий Америка терма жамоалари чиқадиган бўлишса, Эрматовнинг финални бошқариш имконияти жуда юқори. Финалда эса бу икки қитъа вакили тўқнаш келиш эҳтимоли - 50/50. Германия —Аргентина ёки Бразилия — Голландия.

    Айтишингиз мумкин, «ФИФА ҳакамларни тайинлашда қитъалар принципига амал қилмаяпти-ку» дея. Тўғри, масалан, узоққа бормаймиз, Голландия ва Аргентина ўртасидаги ярим финал баҳсини туркиялик Жунайт Чақир бошқариб боради. Аммо, унутмаслик керакки, бу финал. Финалда барча нарса имкон қадар идеал даражада бўлиши керак. Ҳакамлар ҳам инсон, хатога йўл қўйиши мумкин. Европалик ҳакам Европа жамоаси фойдасига хато қилса, ФИФА катта босим остида қолиб кетади. Нейтрал қитъа ҳакамининг хатоси эса «атайлаб» дея баҳоланмайди. Шу боис, шахсий фикримча, финални нейтрал қитъа ҳаками бошқаргани маъқул.

    Яна бир савол туғилиши мумкин? Эрматовнинг ўзи финални бошқаришга муносибми? Ахир у футболи ривожланмаган юрт вакили бўлса. Олий лига савияси билан ЖЧ финалини таққослаб бўлмайди-ку, тўғрими? Бир қарашда асосли фикр. Лекин масалага «ичкари»дан ёндашадиган бўлсак, Эрматов бундай фикрни аллақачон йўққа чиқариб бўлган. Қандай қилиб, буни тушунтириб беришга ҳаракат қиламан.

    Маълумки, ФИФА ҳар тўрт йилда бир марта бўладиган ЖЧ учун юздан ортиқ ҳакамларни тахминан 2 йил давомида саралаб боради. Бу вақт давомида ҳакамлар турли туман семинарлар орқали жисмоний тайёргарлик ва назарий имтиҳонлардан ўтишади. Бундан ташқари, ЖЧ ўйинларини бошқаришга номзод ҳакамлар ФИФА ҳакамлар қўмитаси билан интернет орқали доимий алоқада бўлиб, турли вазифаларни олишади ва натижаларини ФИФАга жўнатишади. Ҳакамлар ФИФА режаси асосида кундалик жисмоний машқларни бажаришади (икки кун шуғулланишади, бир кун дам олишади). Машғулотга киришишдан олдин ҳакамлар ўз баданларига организмнинг ишлашини, юракнинг уришини ўзига ёзиб оладиган «датчик» ўрнатишади. Бу қурилма организм олаётган юкламанинг қай даражада бўлаётганини ёзиб боради. Машғулотдан кейин ушбу қурилмадаги маълумотлар компьютерга туширилади ва ФИФАга юборилади. ФИФА ҳакамлар қўмитаси ушбу маълумотларни таҳлил қилиб, хулоса чиқариб боради. Эрматов эса машғулотни режадан ортиқ бажарса бажаради-ки, кам шуғулланмайди. У дам олиш учун тоғли ҳудудларга чиққанда ҳам машғулотни асло канда қилмайди.

    Иккинчидан, ФИФА ҳакамлар учун махсус сайт яратган ва реферилар вақти-вақти билан ушбу сайтда берилаётган видео-тестлардан ўтиб туришади. Равшан Эрматов бундай назарий имтиҳонларни доимо юқори баҳоларга топширади. У бир ойда бир марта топшириладиган мажбурий тестлар билан чекланиб қолмасдан, яна ихтиёрий равишда жуда кўп тест машқларини ечади. Ушбу натижаларнинг барчаси ФИФА ҳакамлар қўмитасида йиғилиб боради.

    Қисқа қилиб айтганда, Эрматов — «аълочи талаба». ЖЧ эса «талабалар» учун имтиҳон. Бутун дунё ҳакамларга ана шу «имтиҳон» орқали баҳо бераётганда, ФИФА ҳар бир ҳакамнинг қилган меҳнатини, нималарга қодирлигини чуқурроқ билади. Эрматов Ўзбекистон чемпионатини бошқарса-да, у жисмоний ва назарий тайёргарлик машқларини ЖЧ финали даражасида бажаради. Ҳар куни, ҳар доим. У шу пайтгача ЖЧнинг 9 та ўйинини юқори савияда бошқардими, ўнинчисини ҳам бошқаришга тайёр.

    Ҳамюртимизнинг финални бошқаришга муносиб эканига менда шубҳа йўқ. Юқорида айтиб ўтганимдек, финалга қайси жамоалар чиқишига кўп нарса боғлиқ.

    Равшан Эрматовнинг яна бир ютуғи шундаки, у финалга қайси жамоалар чиқишидан қатъи назар ўйинга тайинланиши мумкин. Унга тўсқинлик қиладиган ҳеч нарса йўқ. У ОФК вакили, ярим финалда эса Осиёдан жамоалар қолмаган. Нимага энди УЕФА ҳаками Европа жамоаси иштирокидаги ўйинни бошқариши мумкину, Эрматов Европа ёки Жанубий Американинг икки жамоаси ўртасидаги ўйинни бошқармаслиги керак?

    Кеча ФИФА қолган 4 та ўйинни бошқариш учун номзод бўлган 15 та ҳакамлар гуруҳи рўйхатини эълон қилган бўлса-да, финал ва 3-ўрин учун баҳсни бошқариш учун асосан 3 та гуруҳ қолди. Ҳакамлар сони 15 тани ташкил этгани билан аслида ўйинларни бошқариш учун 7 та гуруҳ ажратиб олинди, яъни 7 нафар асосий ҳакам бўлса, яна 7 нафари захира ҳаками сифатида қолдирилди (мезбон ҳакам ҳам ҳар эҳтимолга қарши рўйхатдан чиқарилмади). Масалан, Эрматов гуруҳи учун Юичи Нишимура захира ҳаками вазифасини ўтайди. Қисқа қилиб айтганда, «асосий гуруҳ+захира ҳаками» принципи асосида ҳар битта қитъадан биттадан ва Европадан 3 та гуруҳ олиб қолинди (Океаниядан йўқ). Ярим финалларга КОНКАКАФ (Мексика+АҚШ) ва УЕФА (Туркия+Швеция) тайинланишди ва улар финал баҳси учун номзодлар сафидан чиқишди. Африка вакиллари шунчаки «сиёсат» учун эканлиги сир эмас. Финал ва 3-ўрин учун ўйинларда КОНМЕБОЛ терма жамоалари иштирок этиб қолса, жанубий америкалик ҳакамлар ҳам сафдан чиқишади. Натижада Европанинг иккита гуруҳи ва Эрматов жамоаси қолади.

    Шу боис, Равшан Эрматов ЖЧ — 2014 да яна битта ўйинни бошқариш эҳтимоли жуда юқори, финални бошқариш имконияти эса эликка-еллик. Юқорида айтганимдек, финал қитъалар бўйича қандай жуфтлик ҳосил қилишига боғлиқ.

    Демак, фикри ожизимча, финалда Ўзбекистон вакили бўлиши учун ҳал қилувчи баҳсда Европа ва Жанубий Америка жамоалари чиқишлари лозим.

    08.07.2014, 17:02   Изоҳ (0)   9395
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФИФА Равшан Эрматовни ЖЧ — 2014 финалини бошқаришга даъвогар ҳакамлар рўйхатига киритди

    08.07.2014, 09:22

    Экспертлар ЖЧ — 2014 финалига Эрматов ёки Уэбб ҳакамлик қилиши кераклигини айтди

    07.07.2014, 11:46

    Чагаев Окендони мағлуб этиб, WBA версияси бўйича ўта оғир вазнда жаҳон чемпиони номини қайтариб олди

    07.07.2014, 09:41

    Worldreferee.com ҳакамлар рейтингида Равшан Эрматов етакчилик қилмоқда

    07.07.2014, 09:09

    Коста-Рика бош мураббийи Равшан Эрматовнинг ҳакамлигидан норози бўлди

    07.07.2014, 08:44

    Эрматов рекорд ўрнатган ўйинда Голландия пеналтилар сериясида Коста-Рикани мағлуб этди

    06.07.2014, 09:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.