Ҳукумат томонидан июль ойида «Ўзбекэнерго» компаниясига Марказий Осиёдаги энг катта ИЭС — Сирдарё иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш бўйича лойиҳанинг техник ва иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Бу ҳақда «Новый век» хабар берди.
Бир миллиард доллар атрофида баҳоланаётган мазкур лойиҳа уч энергоблок станцияси ўрнига қуввати 900 МВт бўлган икки буғ-газ ускунаси ўрнатишни кўзда тутади. Лойиҳани амалга ошириш ишлари 2015 йилда бошланиши кутилмоқда.
Уч йилда тугалланиши лозим бўлган бу лойиҳага 600 миллион доллар миқдорида хорижий кредит киритилади, қолган қисми Ўзбекистон томонидан қопланади.
Эслатиб ўтамиз, Сирдарё ИЭС ўз фаолиятини 1981 йилда бошлаган бўлиб, ҳар йили мамлакатда ишлаб чиқарилаётган энергиянинг 32 фоизини ташкил этувчи 13 миллиард кВт/соат энергия етказиб беради.
Изоҳ (0)