Ўзбекистон Кубоги ярим финалидан ўрин олган «Пахтакор» — «Локомотив» ўйини ўз ниҳоясига етди. Унда «темир йўлчилар» 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этиб, ўз тарихларида илк бор мамлакат кубоги финалига йўл олди. Биринчи ўйин «Локомотив»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунганган эди, дея хабар беради Uff.uz.
1 июнь, сешанба куни бўлиб ўтган ўйинда «Пахтакор»дан Акбар Исматуллаев ва Игор Сергеев гол киритган бўлса, «темир йўлчилар»дан Фарҳод Тожиев дубл натижани қайд этди.
Изоҳ (0)