Яқинда Тошкентда лимузиннинг «МАН» юк машинаси билан тўқнашиб кетиши натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага етказилди. Бу ҳақда «Новый век» республика ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.
Маълум бўлишича, тўй тантанаси учун ижарага олинган лимузин кундуз куни Оҳангарон шаҳридан пойтахтга қараб ҳаракатланаётган бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси Тошкентга кириб келишдаги «Роҳат» пости ҳудудида содир бўлган.
«Воқеа натижасида 1990 йилда туғилган йигит ҳалок бўлди. Афсуски, қурбон куёв бола эди» — деди нашр манбаси.
Изоҳ (0)