Саудия тараққиёт фонди Ўзбекистонда сув таъминоти соҳасидаги лойиҳа учун 70 миллион Саудия рияли (13,3 миллион АҚШ доллари) ажратади. Бу ҳақда Saudi Press Agency маълумотига таяниб, Gazeta.uz хабар берди.
Лойиҳа бўйича келишув 25 июнь куни Жиддада Саудия Арабистони молия вазири Иброҳим ибн Абдулазиз ал Ассаф ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев ўртасида имзоланди.
Шу куни вазирлар музокалар ўтказиб, иккала давлат ўртасидаги муносабатлар ривожи бўйича масалаларни муҳокама этишди.
Изоҳ (0)