Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 2014 йил 26 июнь куни наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш чоғида мусодара қилинган 1,27 минг килограмм наркотик воситаларни йўқ қилди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Ушбу акция 26 июнь куни нишонланадиган Халқаро наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш кунига бағишлаб ўтказилди.
Тошкентдаги корхоналардан бирида жойлашган домна печида 85,3 кг героин, 705 кг опиум, 266,5 кг марихуана, 175 кг наша, шунингдек катта миқдордаги кўкнор похоли, таблетка ва эритмалар кўринишидаги бошқа наркотик воситалар ёқиб юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссиясининг 20 йиллик фаолияти давомида наркотиклар билан боғлиқ 184,4 мингдан ортиқ жиноят аниқланди, 66,5 тоннадан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди ва бунинг натижасида миллионлаб инсонлар ҳаёти «заҳри қотил»дан асраб қолинди.
Изоҳ (0)