Google компанияси ҳар бир одамда Android смартфони бўлишини истайди. Бунинг учун компания арзон смартфонларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган Android One дастурини амалга оширади, деб ёзади The Verge нашри.
Дастур шу йилнинг кузидан Ҳиндистонда иш бошлайди ва ишлаб чиқариладиган илк қурилма Micromax смартфони бўлади.
Micromax’да 4,5 дюймли дисплей, иккита сим карта, доимий хотира учун MicroSD ва FM радио бўлади. Ушбу қурилманинг баҳоси 100 доллардан қиммат бўлмайди.