Apple компанияси iWatch «ақлли» соатини июлда ишлаб чиқаришни бошлайди. «ИТАР-ТАСС» хабар беришича, линияни ишлаб чиқаришнинг 70 фоиздан ортиғи Тайваннинг Quantum Computer компаниясига топширилган. Корпорация 2014 йилда 50 миллионта қурилмани бозорга етказиб бериш ниятида.
Манбалар хабарига кўра, соатнинг сенсорли экрани доира эмас, тўртбурчак шаклида бўлади. Унинг диагонали 2,5 дюймни ташкил қилади. Соат смартфонга уланмасдан, автоном равишда ишлай олади.
«Ақлли» соат ёрдамида фойдаланувчилар ўз жисмоний аҳволини назорат қилиб бориши, пульсини ва қадамлари сонини ўлчаши, смартфонга уланган ҳолида эса қўнғироқларга жавоб бериб, почта ва хабарларни текшириши мумкин бўлади.
Қурилмага ҳозирча расмий ном берилмаган.
Аввалроқ «ақлли» соатнинг октябрь ойида сотувга чиқиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)