Гана терма жамоаси аъзолари агар уч миллион доллар миқдорида мукофот пули олмаса, Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Португалияга қарши ўйинда майдонга тушмаслигини маълум қилди. Мамлакат футбол федерацияси эса ушбу масалани Португалияга қарши ўйиндан кейин ҳал қилиш таклифи билан чиқди. Ҳозирча томонлар келишувга эриша олмаган, деб ёзади Uff.uz ўз манбаларига асосланиб.
Бу мукофот пуллари билан боғлиқ биринчи жанжалли ҳолат эмас. Бундан аввал, Камерун терма жамоаси аъзолари мукофот пулларини берилмаса, умуман Бразилияга келмасликларини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)