АҚШ президенти Обама ва унинг рафиқаси Мишель Обама олий юридик таълимга эга бўлишдан аввал энг кам ойлик иш ҳақи эвазига ишлаган. Шу сабабли улар ўз қизларини ҳам шундай синовдан ўтказган ҳолда уларга тарбия беришни истайди, деб ёзади Reuters.
АҚШ президенти ёшлигида Baskin-Robbins’да музқаймоқ сотган бўлса, унинг бўлажак рафиқаси китобларга муқоваловчи дўконда ишлаган.
«Менимча, ҳар бир ўспирин қийинчиликлардан ўтиши керак», — деди Мишель Обама ўзининг Parade журналига берган интервьюсида
«Биз уларга ишга бориш, пул ишлаш ҳар доим ҳам осон ва рағбантлантурувчи машғулот эмаслиги ва ҳар бир инсон буни бошидан ўтказишини тушунтирмоқчимиз»,— дейди Барак Обама.
Мишель ва Барак Обама Оқ уйда 16 ёшли Малиа ва 13 ёшли Сашани жамоат назаридан узоқроқда сақлашаётган эди, аммо яқинда Малиа CBS каналида бир кун ишлагани маълум бўлди.
Изоҳ (0)