2014 йилнинг 18 июнь — 2 июль кунлари Грузиянинг Телави шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ФИДЕ Гран-при турнирининг навбатдаги босқичи ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Дунёнинг етакчи гроссмейстерлари иштирокида ўтказиладиган мазкур мусобақада ўзбекистонлик хотин-қизлар орасида биринчи халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова ҳам ғолиблик учун баҳс юритади. Нафиса бешинчи босқичнинг дастлабки турида жаҳон чемпиони, хитойлик Хоу Ифанга қарши дона суради.
Турнир айланма тизимда ўтказилиб, 11 турдан иборат бўлади.
18 июнда ФИДЕ Гран-При турнирининг тантанали очилиш маросими ўтказилса, 19 июндан баҳслар бошланади. 23 ва 28 июнь кунлари дам олиш куни деб белгиланган.
Қуйида ушбу босқичда ғолиблик учун дона сурадиган шахматчилар рўйхати берилган:
- GM Хоу Юфан (Хитой)
- GM Хампи Конеру (Ҳиндистон)
- GM Анна Музичук (Словакия)
- GM Нана Дзагнидзе (Грузия)
- GM Александра Костенюк (Россия)
- GM Антоанета Стефанова (Болгария)
- GM Харика Дронавали (Ҳиндистон)
- GM Чжао Сюе (Хитой)
- GM Элина Данилян (Арманистон)
- WGM Нафиса Мўминова (Ўзбекистон)
- WGM Сзюй Венсзюн (Хитой)
- IM Бела Хотенашвили (Грузия)
Изоҳ (0)